МУСА ТУРА МАДРАСАСИ

МУСА ТУРА МАДРАСАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик. Ичан калъа марказида жойлашган. Оллокулихон набираси Муса тўра қурдирган (1841). Мадраса т-рапециясимон тархли (38,7×28,2 м), орка ва икки ён тарзи оддий безаксиз. Бош тарздаги пештоқи Хоразм меъморлигига хос шарафали, сиркори кошин билан қопланган, ғиштлар мавжли шаклда терилган. Икки ён қанотидаги 3 равокли ҳужралар пештоқдан пастроқ қилиб ишланган. 4 бурчагида гулдасталар бор. Дарвозаси ёғоч ўймакорлигида безатилган, орасида ёзувлар сақланган. 2 гумбазли, бўғим-бўғимли миёнсарой орқали ҳовлига ўтилади. Миёнсаройнинг 2 ёнида масжид (6,0×6,0 м) ва дарсхона (4,2×4,2 м) жойлашган. Ҳовли (21,5×14,28 м) атрофидаги ҳужралар олди қатор равоқли, томи балхи гумбазли, масжид, дарсхона ва миёнсарой чархи гумбазли, ички гумбаз ости қалқонсимон ба-ғаллар билан безатилган. Ҳужралар дарчасига ганчкори панжаралар ўрнатилган. Ад.: Маньковская Л., Булатова В., Памятники зодчества Хорезма, Т., 1978.