МУСА ЖАЛИЛ

МУСА ЖАЛИЛ (тахаллуси; асл исмшарифи Жалилов Мусо Мустафоевич) (1906.2(15).2, Оренбург губерлияси Мустафин қишлоғи — 1944.25.8, Берлин) — татар шоири. Татар опера ва балет театри асосчиларидан бири. Оренбург ш. даги «Ҳусайния» мадрасасида ўқиган. 1922 й. да Қозон ш. га келиб, Татар ишчи-ёшлар мактабида таълим олган. Москва унтининг адабиёт ф-тини тугатган (1931). Москвада чиққан «Кичкина ўртоқлар» («Кечкенэ ип-тэшлэр») номли татар жур. муҳаррири (1927). Татаристон ёзувчилар уюшмаси раиси (1939—41). 2-жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши курашда гитлерчилар қўлига тушиб, Берлиндаги Маобит турмасига ташланган ва Плет-цензе ҳарбий турмасида қатл этилган (1944 й. 25 авг.). М. Ж. нинг машҳур «Маобит дафтари» (1942—44) шеърлар туркуми шу концлагерда ёзилган. «Ўртоқлар» (1929) шеърлар тўплами, «Хат ташувчи» (1940) достони, «Олтин соч» (1941), «Элдор» (1941) опера либреттолари, «Окопдан хат» (1946) китоби ва б. асарлар муаллифи. «Маобит дафтари» шеърлар туркуми ўзбек тилига таржима қилинган (1956).

Шерали Турдиев.