МУРОМ

МУРОМ — РФ Владимир вилоятидаги шаҳар. Ока дарёсининг чап сох. илидаги пристань. Т. й. тугуни. Аҳолиси 144 минг киши (1998). Муром муҳим саноат маркази. Машинасозлик (тепловоз, электровоз, «Ока» совиткичлари), радио (радиола, автомобиллар учун радиоприёмниклар, электр мусиқа асбоблари), ёғочсозлик (фанер к-ти), зиғир тола, йигирув-тўқув, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Тиббиёт ва пед. билим юр-тлари, Владимир-Суздаль тарихий-меъморий музей-қўриқхонасининг фили-али, тасвирий санъат академияси, И. С. Куликов уй-музейи бор. 12-а. ўрталаридан 15-а. нинг бошларигача Муром князлигининг марказий шаҳри . 1778 й. дан уезд шаҳри. Муромда 16—19-а. ларга оид меъморий ёдгорликлардан Косьма ва Дамиан черковлари (16-а.), Троицк монастири (17-а.) сақланиб қолган.