МУҚАДДИМА

МУҚАДДИМА (араб.) — адабийбадиий, илмий, мусиқий асарлар ва б. нинг бошланиш қисми. Хусусан, адабийбадиий асарлардаги Муқаддима ларда айрим хрлларда муаллифларнинг ижтимоий ва эстетик қарашлари баён қилинади. Mac, Навоийнинг ўз шеърий девонларига ёзган 2 машҳур Муқаддимасида буюк шоирнинг таржимаи ҳолига, ижоди тарихига, замонаси ҳақидаги фалсафий карашларига оид маълумотлар бор. М. баъзан ижодкорнинг тарғиботчиси, асарни нашрга тайёрловчи шахслар томонидан ҳам ёзилади. Бу анъана ўзбек адабиётида ҳам мавжуд (яна қ. Дебоча).