МУОМАЛА ХАРАЖАТЛАРИ

МУОМАЛА ХАРАЖАТЛАРИ — товар муомаласи жараёни билан боғлиқ бўлган жами сарфлар. Муомала харажатлари моҳиятига кўра соф ва қўшимча харажатларга бўлинади. Соф харажатлар товарларни бевосита олдисотди қилиш билан боғлиқ харажатлардир. Соф харажатларга бевосита савдони ускуналар билан жиҳозлаш, биноларни иситиш, ёритиш, савдо ходимларига ҳақ тўлаш ва ҳ. к. харажатлар киради. Қўшимча харажатларга товарларни ташиб истеъмолчиларга етказиш, уларни саклаш, қисмли то-варни йиғиш (мас, мебель), уларни жойлаштириш, ўраш, реклама ва бошқа харажатлар киради.

Муомала харажатларининг асосий кўрсаткичи унинг даражаси ҳисобланади ва товар айланмаси ҳажмига нисбатан фоиз билан ўлчанади. Муомала харажатлари товар нархи таркибига киради. Шунинг учун ҳам унинг даражаси аҳоли турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатади.

Савдо маданиятининг юксалиши Муомала харажатларини пасайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Мухтор Расулов.