МУНШИЙ, мунши (араб. — котиб, ижодкор) — Ўрта Осиё хонликлари даврида хонлар ёки айрим ҳокимларнинг шахсий котиби, ёзувчизув ишларини олиб борган шахс. М. лавозимига, одатда, маълумотли ва ҳуснихат кишиларгина олинган. Муншийлар олим ва фозил кишилар бўлганлиги учун оддий котиб (қ. А/ирза) лардан фарқ қилган. Улар зиммасига хон ва амирларнинг мактуб ва фармонларини ёзиш юклатилган. Тарихий асарларнинг аксарияти ана шу Муншийлар қаламига мансуб. Мунший лавозимида бўлган кишилар Мунший сўзини тахаллус сифатида ўз номларига кўшиб айтишган (мас, Искандар Мунший, Мирза Муҳаммад Содиқ Мунший ва б.).