МУНКАР ВА НАКИР

МУНКАР ВА НАКИР — исломий тасаввурга кўра, ўлганларни Раббинг ким, дининг нима, пайғамбаринг ким, деб қабрда дастлабки сўроқ қилувчи фаришталар. Мункар ва накир ва Н. тақводор бўлган маййитларни то қиёмат бўлгунга қадар тинч қўяди, гуноҳкорларни эса, аксинча, Аллоҳ қанча хоҳласа, шунча азоблайди. Мункар ва накир ва Н. номлари ҳадисларда эслатилади, Қуръонда эса бу фаришталар тилга олинмайди.