МУНАББАТ

МУНАББАТ (араб. — ўстирмоқ) — тўғри тўртбурчак шаклли асосга эга бўлган нақш тақсими. Мунаббатнинг тўрт томонга қараб такрорланишидан нақш мужассамоти яратилади. Наққош М. нинг тўртдан бир қисмини чизиб олади, сунгра шу чизмадан фойдаланиб нақш ахтаси (улги)ни тайёрлайди. Ахта ёрдамида безатиладиган сатҳга туширилган Мунаббат буяма, уйма, тирнама усулларда ишланади. Мунаббат Ўрта Осиё наққошлигида, айниқса, катта юзадарни безашда куп қўлланади. Мужассамотига кура, Мунаббатнинг усимликсимон (ислимий М., М. и гулзор), хандасий (гириҳ М.), рамзий ва б. турлари бор.