МУЛЛИТ

МУЛЛИТ — 1) силикатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби доим бир хил эмас (ЗА12О3 – 2SiO2). Ромб сингонияли. Қаттиқлиги 6—7; зичлиги 3,2 г/ см3. Эриш т-раси 1810°. Соф Муллит рангсиз; темир ва титан оксиди қўшилганлари пушти ва кўк рангда. Муллит А12О3 нинг SiO2 билан ягона бирикмасидир; юкори т-para бардошли. Табиатда кам учрайди. Табиий шароитда юкори т-рада каолин ва силлиманит гуруҳидаги минераллардан ҳосил бўлади. Малл (Mull, Шотландия) о. даги тўртламчи давр лаваларида юқори т-рада эриган гилли қўшимчаларда топилган. Электр печларда гилтупрок ва кварцнинг, шунингдек, кианит, силлиманит ва андалузит аралашмасини эритиб олинади. Ўзбекистонда Муллит Ангрен қўнғир кўмиркаолин конида учрайди. У конда содир бўладиган ер ости ёнғинлари (глиеж) натижасида ҳосил бўлади;

2) синтетик Муллит оловбардош материал лар, чинни ва б. тех. маҳсулотлар олишда муҳим қўшилма ҳисобланади; электр печларда алюминий силикатларини эритиб олинади.