МУҲР

МУҲР — юридик ёки жисмоний шахснинг номи тўлиқ ёзилган матннинг (матн ва расмнинг) қабариқ ёки ботиқ тасвири бўлган босма шакл (асбоб). Крғоз, сурғуч, мум ва б. материалларга нусха туширишга хизмат қилади. Муҳр нусхасига штамп нусхасидан фаркли ўлароқ тузатишлар ва қўшимчалар қилиш мумкин эмас. Айрим хиллари герб муҳри деб аталган кўриниш ҳосил қилиб, давлат герби тасвири бўлган юмалоқ шаклда бўлади. Ўтмишда Муҳрнинг сопол, мис, пўлат, бронза, кумуш, олтиндан қилинган хиллари ҳам бўлган. Шакли тўртбурчак, дойра, эллипссимон ва ҳ. к. Қадимда Ўрта Осиёдаги ҳар бир эътиборли одам, эшон, муфтий, қози, амир, хонларнинг ўз Муҳри бўлган. Муҳр юзасига эгасининг номи, мансаби ва ясалган йили қайд этилган.