МУҲИТИ КАБИР

МУҲИТИ КАБИР — Океаннинг ўрта аср Шарқ тарихи ва адабиётидаги номи. «Муҳит» термини ўша даврда денгиз, океан маъносида кенг қўлланилган. Айниқса, Берунийнинг «Ҳиндистон», «Ат-Тафқим» асарларида Атлантика океани — Ўқиёнус, Муҳити Мағрибий (Ғарбий океан), Шимолий Муз океани — Дарёи Муҳити Шимолий, Тинч океан — Дарёи муҳити Машриқий (Шарқий Океан) тарзида келтирилган.