МУҲИДДИНОВ

МУҲИДДИНОВ Маҳмудали (1926.1.3, Фарғона тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1992). Фарғона пед. ин-тини тугатган (1951). 1943 — 56 й. ларда Фарғона ва Қува туманидаги мактабларда она тили ва адабиёт ўқитувчиси, мактаб ўқув бўлими мудири. 1956 й. дан Фарғона вилояти педагог ходимлар малакасини ошириш ин-тида она тили ва адабиёт бўлими бошлиғи. 10—11синфлар учун «Ўзбек тили» дарелигини тайёрлашда иштирок этган; «7—8синфларда она тили дарслари» қўлланмаси ва «Тажрибалар кўзгуси» тўплами муаллифи.