МУҲАНДИС

МУҲАНДИС (араб) , инженер — техниканинг муайян бир соҳасига ихтисослашган мутахассис; техника соҳаларидан бири бўйича олий маълумотли касб эгаси. Илгари Шарқда бинокор, ер ўлчовчи, бино ва иншоотларни лойиҳаловчи, ҳандаса (геометрия) билан шуғулланувчи кишилар Муҳандис деб аталган. Бағдод, Дамашқ, Бухоро, Хива, Самарқанд, Тошкент, Қўқон ва б. ша-харларда ҳозиргача сақланиб қолган қад. бино ва иншоотлар қурилишида фойдаланилган мураккаб ҳандасавий (геометрик) шакллар, арклар, гумбазлар, қуббалар; суғориш ва сув чиқариш иншоотлари (кориз, сардоба), чархпалак (чиғир) М. лик қадимдан тараққий этганлигини билдиради. Хусусан, Ащад ал-Фарғонийнинг Нил дарёсига қурилган сув микдорини ўлчаш иншооти ҳам Муҳандислик намунаси ҳисобланади.

Европада, дастлаб, ҳарбий машиналарни бошқарган кишилар инженер (лот. ingenium — қобилият) деб номланган. Бу тушунча 16-а. да Голландияда кўприк ва йўл қурувчиларга нисбатан ишлатилган, сўнгра Англия ва б. Европа мамлакатларига таркалган.

Муҳандис нингҳозир механик-М., гидротехник – М., кон М. си, ҳарбий Муҳандис, лойиҳаловчи Муҳандис, физик-М., технолог-М., қурувчи – М., ирригатор-М. ва б. турлари бор. М. лар саноат, транспорт, қурилиш ва халқ хўжалигининг турли тармоқларида, и. т. муассасаларида ишлайди, муҳандислик академияларида, техника ин-тлари ва ун-тларида, олий техника билим юртлари ва б. муассасалардатайёрланади. Ўзбекистонда Муҳандислар Тошкент техника унти, Тошкент информациялар технологияси унти, республика вилоятларидаги олий техника ўқув юртлари, Тошкент архитектура-қурилиш ин-ти, Тошкент кимётехнология ин-ти, Тошкент давлат авиация ин-ти, Тошкент автомобиль-йўллар ин-ти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги ин-ти, Тошкент т. й. транспорта муҳандислари инти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат ин-ти ва б. муассасаларда тайёрланади.