МУҲАММАД ЖАҲОНГИР МИРЗО

МУҲАММАД ЖАҲОНГИР МИРЗО, Жаҳонгир Мирзо (1356 й. ёзи — 1376 й. ўрталари) — Амир Темуриннт тўнғич ўғли. 1355 й. Соҳибқирон амир Қазағоннинг набираси, Ҳусайн ибн Мусаллабнинт синглиси Ўлжой Туркон оғога уйланади. 1356 й. ёзида уларнинг никоҳидан Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо туғилади. Ўлжой Туркон оғо 1366 й. охирида вафот этади. Соҳибқироннинг бу хотинидан Муҳаммад Жаҳонгир Мирзодан ташқари қизи Султонбахт бегим ҳам бор эди. Мовароуннаҳрни бирлаштириш учун бўлган курашларда Жаҳонгир отасига фаол ёрдам берган. 1374 й. июнида Хоразм ҳокими Юсуф Сўфийнинг укаси Оқ Сўфийнинг қизи Севин бекага уйланган. Оқ Сўфий Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннкнг қизи Шакарбекага уйланган эди. Шунинг учун буларнинг қизи Севин бека кўпроқ Хонзода номи билан маълум эди. Амир Темур Мўғулистонта. юриши чоғида суюкли ўғли Жаҳонгир оғир бетоб бўлганидан хабар топиб дарҳол орқага қайтган. Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо 1376 й. ўрталарида 20 ёшида вафот этади. Уни Шаҳрисабз (Дор-уссиёдат)га дафн этадилар. Ундан икки фарзанд: Хонзодадан туғилган 11 ойлик Муҳаммад Султон ва отасининг ўлимидан қирқ кун кейин Илёс Ясовурийнинг қизи Бахт Мулк оғодан туғилган Пирмуҳаммад қолган.