МУҲАММАД ҲАКИМБИЙ

МУҲАММАД ҲАКИМБИЙ оталиқ Худоёрхон оталиқ ўғли(? — 1743) — нуфузли манғшп бийларидан, оталик,, бош вазир. Бухоро хони Муҳаммад Ра-ҳимнпт отаси. Дастлаб мирохўр ва парвоначи бўлган. Муҳаммад Ҳакимбий тез орада Бухородаги манғит қавмининг йўлбошчисига айланди ва аштархонийлараян Абулфайзхон даврида хонликда уларнинг таъсири ниҳоятда кучайган. Қатағон ва кенагас (хусусан, шаҳрисабзлик Иброҳим кенагас) қавмларига қарши марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун курашади. Саройда девонбеги лавозимини эгаллайди. Муҳаммад ҳакимбий Х – барча шаҳзодалар оталиқларининг бошлиғи деб тан олинган. Қаршида хркимлик даврида Эрон ҳукмдори Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули бошчилигидаги қўшинларни бу ерда тўхтатиб қолди (1736). Нодиршоҳнинг Бухорога ҳужуми пайтида у билан музокаралар олиб борди ва аҳолини Эрон қўшинларига қаршилик кўрсатмасликка чақирди (1740). Бу хизматлари учун уни Нодиршоҳ Бухоронинг туда ваколатли ҳокими, яъни Абулфайзхон саройининг қўшбеги — бош вазири қилиб тайинлаган. Муҳаммад Ҳакимбийнинг укаси Дониёлбий (Бухоро амири Шоҳмуроднинг отаси) Кармана ҳокими, ўғли Муҳаммад Ра-ҳим эса Нодиршоҳнинг яқин кишиларидан бири бўлиб қолган. У манғитлар сулоласининг ҳокимият тепасига келиши учун етарли шарт-шароит яратиб берган. Марказий ҳокимиятга бўйсунишни хохдамаган амирлар ва турли қавмларнинг етакчиларига қарши муросасиз курашган.

Ад.: Абдурахман – и Тали, История Абулфейз-хана, Т., 1959; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамияти тараққиёти, 1қисм, Т., 2000.