МУҒ ҚАЛЪА

МУҒ ҚАЛЪА, Муғтепа, Муғ қўрғон — археологик ёдгорлик (мил. 1—13-а. боши). Наманган вилоятининг Косонсой ш. яқинида жойлашган. Муғ қалъа 2 қисмдан иборат: арк ва шаҳристон; қўрғон (майд. 4 га). Ҳар 2 қисм кузатув миноралари бўлган мудофаа девори билан ўралган. Арк шаҳристоннинг жан.-ғарб томонида, Косонсой дарёсининг тик ён бағрида жойлашган. Ундан милоднинг бошлари ва ўрта асрларга оид топилмалар чиққан. Тарихий манбаларга кўра, аркда қуёш ибодатхонаси бўлган. Ушбу ибодатхона, Шаҳристонийнчнт ёзишича, халифа Муътасим даврида (833—842) бузиб юборилган. 1983 й. ги текширишлар натижасида Шаҳристондан илк ўрта асрларга оид археологик мажмуа очилган. Тадқиқотчилар фикрича, шаҳристон душмандан усталик билан ҳимоя қилинган: душман ҳужуми кутиладиган томон қўшимча девор билан мустаҳкамланган. Бу ҳолат ғаним ҳужумини ҳар 2 мудофаа деворидан туриб қайтариш имконини берган, чунки шаҳар дарвозаси шу ерда жойлашган бўлиб, агар душман дарвозадан кирган тақдирда ҳам ичкарига ўта олмасди ва ўзига хос «қопқон»га ту-шарди. Муғ қалъанинг қўрғон қисми арк ва шаҳристондан кейин қурилган, ундан нотинч даврларда ўзига хос панагоҳ сифатида фойдаланганлар. Қўрғоннинг алоҳида дарвозаси бўлган. Тадқиқотчилар фикрича, Муғ қалъа Фарғонанинг «ҳарбий пойтахти» ҳисобланган. Ёзма манбалар эҳтимол айнан шу шаҳарни Фарғонанинг 8-а. охири — 9-а. бошларидаги пойтахти сифатида қайд этган бўлсалар керак.

Ад.: Бернштам А. Н., Древняя Фергана, Т., 1951; Матбобоев Б. X., Шамсутдинов Р. Т., Мамажонов А., Буюк ипак йўлидаги Фарғона шаҳарлари, Андижон, 1994.

Боқижпн Матбобоев.