МУАЗЗАМХОН

МУАЗЗАМХОН Мирсаид қизи (19а. нинг 2-ярми, Хўжанд — 1917, Жиззах) — шоира. Муаззамхон ўзбек ва форс мумтоз адабиёти намояндаларининг ижоди билан чуқур танишган, аруз вазнини мукаммал ўзлаштирган ва ҳар иккала тилда ҳам ижод қилган. Муаззамхоннинг 1000 мисрадан ортиқроқ девон тартибида тузилган газаллари ва синглиси Муаттархон баёзига кирган шеърлари мавжуд. Унинг ғазаллари услубнинг равонлиги, фикрнинг равшанлиги, ифоданинг аниклиги б-н ажралиб туради. Шеърларида давр, фалакдан норозилик садолари акс этган («Фалакнинг жавридиндур кўнглима озор ҳар соат…»). Аммо Муаззамхон «кўзидан хуноба оқиб, ҳижрон ҳар тарафдан қилич тортиб» кела-ётган дамларда ҳам «матонатли» бўлишга, «сабртаҳаммул» билан яшашга даъ-ват қилган.