МУАЙЙИД ул-ФУЗАЛО

«МУАЙЙИД ул-ФУЗАЛО» («Фозиллар ёрдамчиси») — 16-а. нинг 1-чорагида Ҳиндистонда Муҳаммад ибн Лод ибн Абдуваҳоб томонидан яратилган форсча изоҳпи луғат. Унда форсча ҳамда форс тилига ўтган арабча, туркий сўз ва иборалар изоҳланган. Бу асардан Муҳаммад Ғиёсиддин Томпурий ўзининг «Ғиёс уллуғат»ини ёзишда фойдаланган. Лу-ғат сўзларнинг бош ҳарфи тартибида китобларга, ҳар бир китоб сўзларнинг охирги ҳарфи тартибида бобларга бўлинган. Ҳар бир боб 3 фаслдан иборат бўлиб, биринчисига арабча, иккинчисига форсча ва учинчисига туркий сўз ва иборалар киритилган. Бу асарнинг қўлёзма нусхалари Париж, Берлин, Лондон, Бомбай қўлёзма фондларида ва Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади (инв. №2215).