МОЗОРИ ШАРИФ МАДРАСАСИ

МОЗОРИ ШАРИФ МАДРАСАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1882). Муҳаммад Раҳимхон 11 (Феруз) буйруги б-н уста Қаландар Кочим қурган. Мадраса (28,6×15,8 м) бир қаватли, бош тарзи жан. га қараган. Пештоғи яшил рангли сиркор кошинлар билан «бантак» услубида безатилган. Дарвозаси ва унинг тепасидаги тўсин ёғоч ўймакорлигида ишланган. Бош тарзидаги хочеимон гумбазли миёнсарой opкали ҳовлига ўтилади. Ҳовли (11,6×6,2 м) атрофида балхи гумбазли ҳужралар жойлашган. Мозори шариф мадрасасида дарехона ва масжид учун алохида хоналар қурилмаган.