МОЗАИКА

МОЗАИКА (франц. masaique — музаларга бағишланган) — бир хил ёки турли хом ашё (кошин, тош, ёгоч, мармар, металл ва б.) булакларидан ишланган тасвир, нақш. Маҳобатли (монументал) безак санъатининг асосий турларидан. Асосан, бинолар, амалий санъат асарларини безашда, дастгоҳ. санъати асарлари яратишда қўлланади. Мозаика йиғишнинг 2 хил усули фарқланади: нақш (тасвир) мустахкамловчи модда (оҳак, цемент, мум ва б.) суртилиб безатилаётган юзага майда бўлаклардан тўғридан-тўғри териб ҳосил қилинади; те с кар и теришда расмли қоғоз ёки матога бўлаклар ўнг томони билан ёпиштирилади, сўнг тескари томонига мустаҳкамловчи модда суртилиб, безатилаётган юза (девор ёки шифт) га бириктирилади. Мозаиканинг алоҳида тури — инкрустация.

Турли рангларда бўялган доиралардан иборат энг қад. Мозаика мил. ав. 3минг йилликка мансуб. М. Қад. Шарқ мамлакатларида, антик давр ва ўрта асрларда Византия, Италия, Грузия, Қад. Русда ривожланган. Ғарб. Европа санъатида безак Мозаикалар кенг тарқалган. Ислом мамлакатларида 13—14-а. ларда кошинли Мозаика ривожланган, қолиплар асосида ишланган бўлаклар йиғилиб мураккаб нақш (тасвир)лар ҳосил қилинган. 14—15-а. ларда Самарқанд ва Бухородаги бинолар пештоқига ишланган Мозаикалар жозибадорлиги билан диққатни тортади.

18-а. да Европада (жумладан, Россияда Мозаика Ломоносов томонидан) Мозаика қайта тикланган (дастгоҳ портретлар ва батал композициялари яратилган). «Модерн» ва миллий романтик оқим усталари майолика (кошин)ли Мозаика усулидан фойдаланганлар (испан А. Гауди, рус В. Васнецов, Мозаика Врубель ва б.). Йирик бўлаклардан тузилган Мозаикада кўзга ташланувчи маҳаллий ранглар уйғунлаштириб тузилган композициялар куп учрайди (Р. Гуттузо, Д. Ривера ва б.). 20-а. нинг 30-й. ларидан санъатлар синтези масалаларига қизиқиш ортди, Мозаика ҳам ривожланди. Ўзбекистонда 60-й. лардан (айниқса, Тошкент зилзиласидан кейин) Мозаика кенг тарқалди, жамоат ва турар жой бинолари безагида кенг қўлланилмоқда (Тошкентдаги Амалий санъат музейи, «Пахтакор» метро бекати безаклари ва б.). Асрлар давомида ривожланиб келаётган қад. кошинкорлик анъаналари кенг қўлланилган ҳолда жамоат бинолари, меъморий обидалар ажойиб Мозаика намуналари билан безатилмок,да: Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи, Олий Мажлис би-носи, Ўзбекистон консерваторияси биноси ва б.