МЎЙНА

МЎЙНА — мўйнали ҳайвонлар териси. Сувсар, оқ сичқон, сассиқкўзан, ти-йин, тулки, товушқон, норка, қундуз, ондатра, нутрия, суғур, юмронқозиқ ва б. М. си қадрланади. Мўйнанинг қишки ва бақорги хиллари бўлади. Сифати жуни ва терисига караб белгиланади. Жунининг асосий хоссалари: узунлиги, қалинлиги, йўғонлиги, эластиклиги (майинлиги), ранги, ялтироклиги, пишиқлиги; терисининг қалинлиги, пухталиги, тиғизлиги, ўлчами, вазни, иссиқ ўтказувчанлиги ва б. М. териси ҳамда жунининг хоссалари ҳайвон тирик вақтида, шунингдек, шилиб олинганидан кейин ҳам ўзгариши мумкин. Ҳайвоннинг тирик вақтидаги ўзгаришлар икдим, йил фасли, яшаш муҳити, озикдар ва организмнинг физиологик қолатига боғлиқ. Мавсумий ўзгаришларга қараб, 1, 11, III, баъзан IV навларига бўлинади. Кишки Мўйна, кеч кузгиси II, эрта кузгиси ва баҳоргиси III қамда IV навларга ўтади.

Терини дастлабки ишлаш ёғидан тозалаш, эни-бўйини тортиб тўғрилаш ва қуритиш, ошлаш ёки махсус реактивлар б-н ишлаб консервалашдан иборат. Кўп қўлланиладиган консервалаш усули ҳеч қандай кимёвий модда ишлатмай, терини қуритишдир. Бунда терилар рамаларга ёки ёғочларга тортиб қуритилади. Қуриган тери намлиги 16—18% бўлиши керак. Қалин терилар ошланади, кейин қуритилади. Терини ҳашарот (куя ва терихўр)лардан сақлаш учун тери ҳамда бинога хлорофоснинг 1% ли эритмаси (1 м2 га 60—100 мл) сепилади. Мўйна сифати ҳайвонни сўйиш, терини шилиш, дастлабки ишлов бериш ва уни саклаш режимига ҳам боғлиқ.