МОТОЦИКЛ

МОТОЦИКЛ (мото… ва юн. сyklos — дойра, ғилдирак) — ички ёнув двигатели билан таъминланган 2 ёки 3 ғилдиракли транспорт воситаси. Ички ёнув двигатели ўрнатилган биринчи Мотоциклни немис ихтирочиси Г. Даймлер 1885 й. ясаган. Транспорт, спорт ва махсус (ўт ўчириш, санитария, ҳарбий ва б.) М. лар бор. Асосий қисмлари: двигатель, куч узатмаси (трансмиссия), юриш қисми, электр жиҳозлари тизими, руль бошкармаси, тормоз тизими. Мотоциклга 2 ёки 4 тактли карбюраторли двигатель ўрнатилади. Двигатель табиий ҳаво оқими билан (баъзи Мотоцикллар, мас, спорт Мотоцикл ларида суюклик б-н) совитилади. Транспорт Мотоцикл ларига ўрнатиладиган 2 тактли двигателнинг литр қуввати 51,5 — 98,2 кВт/л (70—130 о. к. /л), 4 тактли двигателники 37 — 66 кВт/л (50—90 о. к. /л), спорт Мотоцикл лариники 146—220 кВт/л (200—300 о. к. /л). Транспорт Мотоцикл ларининг тезлиги 215 км/соат гача, спорт Мотоцикл лариники — 300 км/ соатгача (рекорд — 513 км/соат, 1978) етади.