МОРФОНОЛОГИЯ

МОРФОНОЛОГИЯ (морфология ва фонология) — турли морфемаларнинг фонологик тузилмасини ва фонологик фаркланишларнинг морфологик мак,садда қўлланишини илмий тадқиқэтувчи тилшунослик бўлими. Морфонология — фонология ва морфология оралиғидаги тил босқичи бўлиб, бу терминни биринчи марта русчех тилшуноси Н. С. Трубецкой таклиф этган. Бунда Морфонология бир мор-фемадаги турли фонемаларнинг алмашинуви сифатида жуда тор изоҳданган. Морфонологияга кенг маънода каралганда, у:

1) сўз ва морфемаларнинг фонологик таркиби ҳамда ўзак ва аффиксал морфемаларнинг ўзаро фаркланишини назарда тутади;

2) сўз ясаш ва сўз шаклларини ясаш жараёнида морфемалар ва уларнинг бир-бирига уланишида бўладиган турли ўзгаришларни эътиборга олади;

3) морфемалар оралиғидаги ва чегарага ажратишдаги турли хусуси-ятларни Морфонологияда ўрганади. Морфемалардаги фонемалар алмашинуви мор-фонема деб юритилади. Мас, тара — тароқ сўзлари а/о, сез — сесканмоқ сўзлари з/с морфонемасига эга. Морфонология урғунинг морфологик вазифа бажаришини ҳам назарда тутади: олма (от, меванинг тури), олма (феълнинг инкор шакли) сўзлари урғунинг ўрни билан фаркланади. Морфонология баъзи тилларда кўпроқ (славян), баъзиларида эса камроқ (туркий тилларда) бўлиши мумкин.

Абдузуҳур Абдуазизов.