МОРФ

МОРФ, морфа (юн. morphe — шакл) — тил (сўз)нинг энг кичик маъноли қисми, морфеманкж алоқида бир куриниши, варианти. Турли сўз шаклларида иштирок этувчи Морфлар мажмуи морфемани ташкил этади. Мас, уйга, эшикка, ётоққа сўз шаклларидаги 3 шакл (га, ка, ка) бир морфема ҳисобланади.