МОРАСТЕЛЬ

МОРАСТЕЛЬ, Монастель — винобоп кечпишар узум нави. Ватани — Испания. Франциянинг жан. ва Италияда ўстирилади. 1890—1900 й. ларда Қримга келтирилган. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда р-нлаштирилган. Баргидиам. 15—16 см, кертикли, тўқ яшил, орқа томони сийрак тукли. Гули икки жинсли. 15—20 майда гуллайди, июль охирида пишади. Узум боши 175—200 г, цилиндрсимон, ўртача тиғиз. Ғужуми думалоқ, тўқ зангори, усти мумғубор билан қопланган, пўсти ўртача қалинликда, эти серсув, ширин. Фаол ҳарорат йиғиндиси 3100 — 3200° бўлганда 140—150 кунда пишади. Таркибида 30% гача қанд бор. Ҳосилдорлиги 100—150 ц/га. Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида экилади. Узумидан қизил портвейн ва кагор десерт винолари тайёрланади.