МООНЗУНД АРХИПЕЛАГИ

МООНЗУНД АРХИПЕЛАГИ, Ғарбий Эстония архипелаги — Болтиқ денгизидаги ороллар гуруҳи, Эстония таркибида. Рига қўлтиғидан шим., шим.-ғарбда жойлаган. Моонзунд архипелаги Са-аремаа, Хийумаа, Муху ва Вормси каби йирик ороллар ва 500 дан ортиқ майда оролдан иборат. Майд. 4 минг км2. Ер юзаси аксари пасттекислик. Энг баланд жойи 54 м. Ороллар, асосан, оҳактошдан таркиб топган бўлиб, усти денгиз ётқизиқлари б-н қопланган. Иқлими мўътадил илиқ. Йиллик ёғин миқдори 550 мм. Тупроклари чимликарбонатли ва ботқокдашган тупроқлар. Ўтлоқ ва ботқоқлар кўп. Моонзунд архипелагида балиқ овланади, деҳқончилик, чорвачилик қилинади. Вийдумяз ва Вильсанди қўриқхоналари бор. Энг йирик шаҳри Курессааре (Сааремаа оролида).