МОНОТИПИЯ

МОНОТИПИЯ (моно… ва юн. tupos — нусха) — босма графика тури. Босма қолип (форма)нинг текис юзасига бўёқни бевосита қўлда суркаб рангланади. Сўнг шу қолипдан махсус даст-гоҳда босилади, қоғозга босилган бу нусха доим ягона (ноёб) нусха ҳисобланади. Монотипия усулида яратилган асарлар ранглар уйғунлигининг нозиклиги, нафислиги б-н акварелга ўхшаб кетади. Монотипия 17-а. дан маълум, факат 19-а. дагина кенг тарқалди.