МОНОКРИСТАЛЛ

МОНОКРИСТАЛЛ — кристалл панжарасн тартибли, маълум симметрияга эга (тўғри кўп ёқли), анизотроп хоссали битта кристалл. Кўпчилик қаттиқ жисмларнинг Монокристаллдан фарқи шундаки, улар майда кристалл ва кристаллитлардан таркиб топган поликристаллитлардир. Монокристалл маълум т-ра, босим ва кимёвий таркибли суюқ, қаттиқ, газеимон моддадан ҳосил бўлади (мас, флюорит, фторли литий ва б.). М. олиш учун реактив тоза бўлиши, ташқи шароит ва т-ра ўзгартирилмасдан сақлаб турилиши керак.

Монокристалл моддани эритиш, эритма ҳосил қилиш, газ ва қаттиқ ҳолга келтириш жараёнлари орқали ҳосил қилинади. Бу ҳолатларни ҳосил қилиш усуллари жуда кўп бўлиб, уларни танлашда модданинг физик ва кимёвий хоссалари эътиборга олинади. Эриши қийин бўлган моддалар (молибден, вольфрам)дан Монокристалл олиш жуда қийин. Монокристалл олишда пайдо бўлган асосий нуқсон вакансиялар ва дислокацияларцир. М, секин ҳосил қилинганида вакансия ортса, тез ҳосил қилинганида дислокация ортади. Дислокация ортганида мозаик (рангдор) кристалл ҳосил бўлади. Монокристалл халқ хўжалигида, радиоэлектроника, акустика, ҳисоблаш техникаси ва ҳ. к. да ишлатилади.