МОНОКАРП ЎСИМЛИКЛАР

МОНОКАРП ЎСИМЛИКЛАР (моно… ва юн. karpos — мева) — ҳаётида бир марта гуллаб уруғлайдиган, кейин нобуд бўладиган ўсимликлар. М. ў. га, асосан, бир йиллик (буғдой, арпа, лолақизғалдоқ ва б.) ва икки йиллик (сабзи, карам, пиёз ва б.) ўсимликлар, кўп йилликлардан баъзи бамбуклар, пальмалар, агавалар ва сассиқ коврак киради.