МЎМИНОВ

МЎМИНОВ Қобул (1952.10.2, Косон тумани Сариқ қишлоғи) — уста чилангар, Ўзбекистон Каҳрамони (2001). Меҳнат фаолиятини 1968 й. да «Муборак» давлат наслчилик з-дида тракторчи ёрдамчиси бўлиб ишлашдан бошлаган. 1969 й. дан Муборак — Тошкент газ қувурлари бошқармасида қувур ётқизувчи, 1972 й. дан Муборак газни қайта ишлаш завоЗмда технологик қурилмаларни таъмирлаш бўйича чилангар, тажриба, таъмирлаш ва механика цехида темирчи уста, темирчилик устахонаси бошлиғи. И. ч. учун зарур бўлган, хориждан валютага олиб келинадиган айрим деталларни корхонанинг ўзида тайёрлаш, муддатини ўтаган деталларга ишлов бериш йўли б-н улардан қайта фойдаланиш муддатини бир неча баробарга узайтириш, шу йўл билан нодир ва рангли металларни тежаш усули ташаб-бускори. lчақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1994).