МЎМИНА ХОТУН МАҚБАРАСИ

МЎМИНА ХОТУН МАҚБАРАСИ — Нахичеван (Озарбайжон)даги меъморий ёдгорлик (1186). Осиё давлатидаги ильдегизлар отабеги Муҳаммад Жаҳон Паҳлавон рафиқасига атаб курдирган. Меъмори Ажамип. Тарҳи айлана, 10 қиррали, минора шаклида, диаметри 14 м га яқин, бал. 25 м. Ташқи кулоҳий гумбази (10 қиррали) сақланмаган. Фахриддин Розий мақбараси, Қалдирғочбий мақбараси гумбазларига хос услубда қурилган. Махрбатли шакл мутаносиблиги ва меъморий безаги серҳашамлиги б-н ажралиб туради. Девор қирралари ва шарафаси, ясси равоқлари ҳандасий ва ислимий нақшлар, куфий ёзуви, феруза кошин ва сирланмаган ғиштлар билан безатилган. Равоқлар тепасидаги айлана ёзувда қурилган йили ва меъмор номи сақланган. Ер-тўла марказига таянч устуни ўрнатилган бўлиб, равоқлари ўзаро бир-бири билан боғланган. 2 сағана биринкетин жойлашган. Мўмина хотун мақбарасининг безак ва нисбат гўзаллиги, маҳобатли шакли Нахичеван меъморлик мактабида яратилган ўзига хос хусусиятдир.