МОЛИБДЕНЛИ ЎҒИТЛАР

МОЛИБДЕНЛИ ЎҒИТЛАР — таркибида ўсимликлар ўзлаштира оладиган шаклда молибден бўлган микроўғитларцан бири. Молибденли ўғитлар сифатида аммоний молибдат, аммонийнатрий молибдат, молибденли суперфосфат ва таркибида молибден бўлган турли саноат чиқиндилари қўлланади. Одатда, водород иони кўрсаткичи рН 5,2 дан паст бўлган тупроқларда ўсимликлар Молибденли ўғитларга кўпроқ зарурат сезади. Экинлардан дуккаклилар (нўхат, соя, беда, себарга), сабзавот экинлари (карам, помидор), техника экинлари (қанд лавлаги, зиғир) ва б. анча талабчан. Мас, молибден суперфосфатдан экиш пайтида ерга 50—100 кг/га микдорида солинади.