МОЛДАВИЯ

МОЛДАВИЯ, Молдова Республикаси (Republika Moldova) — Европанинг жан.-шарқий қисмидаги давлат. Майд. 33,7 минг км2. Аҳолиси 4,432 млн. киши (2001). Пойтахти — Кишинёв ш. Маъмурий жиҳатдан 40 туман, 21 шаҳар ва 48 шаҳарчага бўлинади.

Давлат тузуми. Молдавия — республика. 1994 й. 29 июлда кабул этилган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — парламент томонидан сайланадиган президент (2000 й. дан В. Воронин). Қонун чиқарувчи олий органи — бир палатали парламент (Мажлис), ижрочи органи — ҳукумат (Вазирлар кенгаши).

Табиати. М. Шарқий Европа текислигининг жан.-ғарбий қисмида жойлашган. Ер юзаси ўрқирли текислик, даре водийлари ва жарликлар бор. Марказий қисмида Кодру қирлари жойлашган. Энг баланд жойи 429,5 м. Днестрнинг ўнг соҳилини Днестр бўйи қирлари (бал. 250—300 м, энг баланд жойи 347 м) эгаллаган. Шим. Молдавия текислиги (250— 300 м), Жан. Молдавия текислиги бор. Оҳактош, гипс, шиша қуми, шағал, шунингдек, нефть ва газ конлари топилган.

Иқлими — мўътадил континентал. Қиши қисқа, илиқ, қор кам ёғади, ёзи узоқ ва илиқ. Июлнинг ўртача т-раси — шим. да 19,5° ва жан. да 22°; энг юқори т-ра 41°; янв. нинг ўртача т-раси шим. да — 5° ва жан. да — 3°; энг паст т-ра —36°. Йилига шим. да 560 мм, жан.ғарбда 370 мм, қирларда 500—560 мм, текисликларда 400—450 мм ёғин ёғади. Дарёлари Қора денгизга қуйилади. Энг катта дарёлари — Днестр (ирмоклари — Реут, Бик, Ботна), Прут (ирмоклари — Чугур, Каменка, Ларга, Лапушна, Сарата). Тупроқлари — асосан, қоратупроқ (75%), қўнғир ва кулранг ўрмон тупроғи (10%); даре қайирларида — аллювиалўтлоқи тупроқлар. Ҳудудининг аксарияти дашт ва ўрмон дашт минтақасида жойлашган бўлиб, кўп қисми ҳайдалиб, экин экилади. Мамлакат майдонининг 9% ни эгаллаган ўрмонларда дуб, шумтол, граб, қора қайин, жўка ўсади. Чалов, бетага каби дашт ўсимликлари камайиб кетган. Ҳайвонлардан ўрмонда елик, тўнғиз, бўри, тулки, бўрсиқ, олмахон, оқсичқон яшайди. Қушларнинг 260 га яқин тури (сўфитўрғай, майна, қорашақшақ, қарчиғай, бойқуш, бедана ва б.) учрайди. «Кодру», «Грэдина Турчаскэ», «Ягорлик», «Плаюл Фагулуй», «Прудил де Жос» каби қўриқхоналар ташкил этилган.

Аҳолисининг 65% молдаванлар; украинлар, руслар, руминлар, гагауз ва болгарлар ҳам бор. Давлат тили — молдаван тили. Кўпчилик аҳоли (95%) христиан динининг православие оқимига мансуб. Шаҳар аҳолиси 47%. Йирик шаҳарлари: Кишинёв, Тирасполь, Бэлць, Тигиня.

Тарихи. Ҳозирги Молдавия ҳудудидаги Бринзени, Рашков, Чутулешти ва б. жойлардан топилган кўхна манзилгоҳларнинг далолат беришича, бу ерда аҳоли палеолит давридаёқ ўтроклашган. Неолит даврининг манзилгоҳларидан Буг-Днестр маданияти ёдгорликлари топилган (мил. ав. 6—5 минг йилликлар). Бу даврда одамлар уруғчилик жамиятига бирлашиб, овчилик, деҳқончилик, балиқовлаш билан шуғулланган. Мил. ав. 4минг йилликда ҳукмронлик қилган Триполи маданияти даврида кўпгина манзилгоқлар (Варваровка, Караку-шан, Кубан) барпо этилган, кулолчилик ривожланган.

Мил. ав. 1минг йилликдан мил. 1минг йилликкача Молдавия қудудида дакларнинг қабилавий бирлашмалари ва давлатлари мавжуд бўлган. Мил. 2-а. бошларида римликлар Дакияни босиб олди ва уни аста-секин Римнинг вилоятига айлантирди. Лотин тили ёйилиб, у шаркий роман, шунингдек, молдаван тилларига асос бўлди. 2—4-а. ларда бу ерда сарматлар, скифлар, ҳуннлар, готлар яшаганлиги тахмин қилинади. 10—12-а. бошларида Молдавиянинг бир қисми Қад. Русь давлати таъсир доирасига, сўнг Галиция ва Галицияволинь князлиги таркибига кирган. Лекин 12-а. да кўчманчи бижанақ ва қипчокларнинг ҳужумидан кейин славянлар деярли бархам топди. 13—14-а. ларда Молдавия ҳудуди мўғуллар қўл остига ўтди. Босқинчилар венгерлар томонидан ҳайдаб юборилгандан кейин Молдавия ерлари Венгрия қарамоғига ўтди, 1359 й. озодлик кураши натижасида мустақил Молдавия князлиги (пойтахти Ясси ш.) вўжудга келди. 14-а. 2-ярмида Карпат билан Днестр оралиғидаги ерлар унга қарашли бўлди. Шу даврда валахлар ва шарқий славянлар б-н алоқа ривожланиб, натижада молдаван элати шаклланди. 16—18-а. ларда М. Усмонийлар империяси хукмронлигида бўлди ва 300 й. мобайнида ўлпон тўлаб турди. Аввалига Тира, Бендери, Килия, 18-а. да Хотин Молдавиядан ажратиб олинди ва уларга турк гарнизонлари жойлаштирилди. Чет эл босқинчиларига қарши миллий озодлик кураши турли шаклларда олиб борилди. 18-а. 2-ярми ва 19-а. бошларидаги Россия-Туркия урушлари натижасида Молдавия озод этилди. Аммо Европа давлатларининг ўзаро рақобати туфайли Молдавия яна Туркияга қайтариб берилди. 1775 й. М. князлигининг шим. қисми Австрияга, 1791 й. Ясси сулҳ шартномасига биноан, Днестрнинг сўл соҳили Россияга, яна бир қисми кейинчалик Речь Посполитага қўшиб олинди. 1812 й. Бухарест сулҳ шартномасига кўра, Молдавия князлигининг Прут ва Днестр оралиғидаги ерлари Россияга ўтди ва Бессарабия вилояти номини олди. Кишинёв ш. унинг маъмурий маркази бўлиб қолди. Бессарабия Россиянинг аграр ўлкаси сифатида ривожлана бошлади. 1917 й. Россиядаги Фев. инқилобидан кейин бу ерда ҳам қўш ҳокимиятчилик вужудга келди. 1917 й. нояб. дек. да айрим шаҳар ва қишлокларда ҳокимият шўролар қўлига ўтди. Ваколатли ҳокимият органи — «Сфатул Цэрий» («Ўлка кенгаши») 1917 й. 2 дек. да Молдавияни Демократик республика деб эълон қилди. 1918 й. 24 янв. да ўзининг Россиядан мустақил эканини билдирди. 1918 й. 27 мартда М. Демократик Республикам (Бессарабия)ни Руминияга қўшишга қарор қилди. 1918—19 й. ларда Молдавия сўл соҳил туманларида Австрия-Германия, Антанта қўшинлари ҳукмронлик қилди. 1920 й. фев. да бу ерда шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1924 й. 12 окт. да Украина таркибида Молдавия мухтор шўро республикаси тузилди. 1939 й. ги Риббентроп-Молотов пактининг қўшимча махфий баённомаси асосида Совет Итти-фоқи 1940 й. 26 ва 27 июнда Руминиядан Бессарабия ва Шим. Буковинани дарҳол СССР га топширишни талаб қилди. 1940 й. 2 авг. да М. Шўро Республикаси тузилди. 2-жаҳон уруши йилларида Молдавия жанг майдонига айланди ва 1944 й. авг. да босқинчилардан озод қилинди. Шундан кейин Молдавиянинг салкам ярим асрлик тарихи СССР билан боғлиқ бўлди. 1987—89 й. лардаги қайта қуриш даврида миллий тикланиш қаракати бошланди. 1990 й. 23 июнда М. Республикаси суверенитета эълон қилинди. 1991 й. 27 авг. да М. Республикасининг мустақиллиги тўғрисида Декларация қабул этилди. Бироқ мустақилликнинг дастлабки йилларида айирмачилик ҳаракати юзага келиб, бу нарса мамлакатда ички қуролли можарога сабаб бўлди. Кейинги пайтда низони бартараф этиш учун музокара олиб борилаётир. Молдавия — 1992 й. дан БМТ аъзоси, шунингдек, МДХ таркибига киради. ЎзР суверенитетини 1994 й. 23 авг. да тан олган ва шу куниёқ дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 27 авг. — Мустақиллик куни (1991).

Сиёсий партиялари. Агрардемократик партия, Коммунистлар партияси, Социалистик партия, Христиандемократик халқ партияси, Тикланиш ва иноклик партияси.

Хўжалиги. Молдавия — индустриал-аграр мамлакат. Миллий даромад таркибида саноатнинг улуши 38%, қ. х. нинг улуши 42%, қурилиш, транспорт ва алоқанинг улуши 11%.

Саноати’. Озиқ-овқат саноатида мевасабзавот консервалари тайёрлаш, виночилик, қанд-шакар, ёғмой и. ч. асосий тармоқлардир. Оғир саноат маж-муасида машинасозлик, электрон, кимё, металлургия саноати етакчи ўринда. Енгил саноат (тикувчилик, тўқимачилик ва б.) тармоқлари х. ам мавжуд. Консерва саноатида 20 дан ортиқ корхона бор, улар мева ва сабзавотдан 100 хилдан кўпроқ консерва тайёрлайди. Қанд-шакар саноати мамлакатнинг шим. да жойлашган. Тамаки-ферментация, парфюмерия, фармацевтика ва қандолатчилик, шунингдек, гўшт, мой-пишлоқ, ун-ёрма саноати тармоқлари ҳам ривожланган. Машинасозлик ва металлсозлик корхоналари автоматлаштириш воситалари, темирчилик-пресс машиналари, озиқовқат саноати учун технология ускуналари, электр юк орткичлар, трактор, қ. х. машина-механизмлари, насослар, ўзгарувчан ток электр двигателлари, совиткичлар, кир ювиш машиналари, паст вольтли электр аппаратлари, кабель ишлаб чиқаради. Сунъий тери, резинатехника буюмлари, лок-бўёқ, кимё, биокимё, бинокорлик ашёлари, ўрмон ва ёгочсозлик, полиграфия корхоналари бор. Йилига ўртача 15,7млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади.

Қишлоқ хўжал игида токчилик ва боғдорчилик етакчи ўринда. Узумнинг хўраки ва винобоп турлари етиштирилади. Молдавия жан. ва шим. да . кунгабоқар экилади. Тамаки эса шим. ва марказий туманларда ўстирилади. Ғаллачиликнинг маккажўхори ҳамда буғдой етиштириш тармоқлари ривожланган. Сабзавот ва резавор мева етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади.

Мамлакат мустақилликка эришгач, хўжаликда бозор иқтисодиёти шаклларини жорий этишга киришилди, жумладан, давлат корхоналари хусусийлаштирила бошлади, хусусий, қўшма корхоналар барпо этилди. Қ. х. да деҳқон (фермер) хўжаликлари тузиш учун ерларни хусусий мулк қилиб беришга киришилди.

Транс порти. Т. й. узунлиги —1,1 минг км, автомобиль йўллари — 10,2 минг км. Днестрда кема қатнайди. Кишинёвда халқаро аэропорт бор.

Соғлиқни сақлаш. 2001 й. М. да 12,8 минг врач, 545 тиббиёт муассасаси, 25 мингўринли касалхоналар ишлади. Чемал тоғ иқлимий курорти, болалар санаторийлари бор.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 2001/2002 ўқув йилида 1577 мактаб, гимназия, лицейларда 618,4 минг ўқувчи таълим олди, 42,5 минг ўқитувчи ишлади. 82 ўрта ҳунар таълим тизимида 23 минг, 67 коллежда 17 минг бола ўқиди. 47 олий ўқув юртида 86,4 минг талаба таълим олди, шу жумладан, давлатга қарашли бўлмаган 31 ин-тда 22,9 минг талаба ўқиди. 2001 й. М. да докторантурага эга бўлган 45 и. т. муассасаси ишлади. Рес-публикада и. т. ларни мувофиқлаштирувчи М. Фанлар академияси фаолият кўрсатади. Миллий табиат ва этн. музейи, Тарих, Археология, Этн., Тасвирий санъат, Халқ ҳунармандчилиги, Гагауз тарих-этн. музейлари бор. Ҳаммаси бўлиб 71 та музей, 1,4 минг кутубхона, 1,2 минг клуб муассасаси мавжуд.

Матбуоти, радио-эшиттириши ва телекурса гуви. Молдавияда 2001 й. 1,7 минг номдаги китоб ва рисола 0,8 млн. нусхада, газ. лар 1,2 млн., жур. ва б. даврий нашрлар 3,4 млн. нусхада нашр этилди. Молдавияда нашр этиладиган асосий газ. лар: «Молдова суверанэ» («Суверен Молдавия»), «Независимая Молдова» («Мустақил Молдавия»), «Цара» («Ватан»). «Молдпресс» ахборот агентлиги ишлайди. 1930 й. дан радиоэшиттириш, 1958 й. дан телекўрсатув олиб борилади.

Адабиёти. Дастлабки ёзма ёдгорликлар бой халқ оғзаки ижоди (эртак, қаҳрамонлик эпослари, афсона, қўшиқ, балладалар) асосида 9—10-а. ларда яратилган. Черков-славян (ўрта болгар) тилидаги биринчи молдаван китоби «Казания» (Инжилнинг изоҳи) 1643 й. да нашр этилди. 17-а. да йилномалар, 18-а. да Д. Кантемир (1673 — 1723) томонидан бадиийтарихий асарлар яратилди. 19-а. нинг 2-ярмида Й. Крянгэ (1837—1889) ва М. Эминеску (1850—1889) ижоди реалистик наср ва шеърият ривожида катта роль ўйнади. 20-а. бошларида А. Матеевич, Т. Роман ўз шеърлари билан адабиётга кириб келди. 2-жаҳон урушигача ижод қилганлар орасида Д. Милев, Л. Барский, Н. Марков, Л. Корняку, М. Андриеску ва б. ёзувчиларни кўрсатиш мумкин. Уруш даврида Э. Буков, Б. Истру, А. Лупан, Т. Менкж каби адиблар босқинчиларга қарши курашга бағишланган асарлар ёзишди. 50-й. ларда поэзия етакчи жанр бўлган бўлса (Е. Бу-ковнинг «Андриеш», «Менинг мамлакатим», А. Лупаннинг «Юзма-юз», Л. Делянунинг «Мангу ёшлик», Ф. По-номарнинг «Дўстлик» достонлари ва шеърий тўпламлари), кейинги йилларда салмокли насрий асарлари яратилди (Е. Дамиан, В. Василаке, Р. Лунгу, Л. Дамиан, Г. Виеру, П. Боцу, Э. Лотяну ва б. нинг роман ҳамда қиссалари). Андрей Лупан, Самсон Шляху, Емельян Буков ва б. ларнинг айрим асарлари, молдаван ёзувчиларининг «Ҳажвий ҳикоялар» тўплами ўзбек тилида нашр этилган.

Меъморлиги. Молдавия ҳудудидан мил. ав. 3—2-минг йилликларга оид маданият ёдгорликлари топилган. 10 — 11-а. ларда ёғоч, тош ва лойдан иморат ҳамда иншоотлар қурилган шаҳарлар пайдо бўлди. 14-а. ўрталаридан меъморлик ривожлана бошлади, шаҳар атрофлари тош девор билан ўраб олинди. 16-а. дан минорали ва равокли қалъалар қурилди. Сахарна, Жабкадаги ғормонастирларнинг қолдиқлари сақланган. 18-а. да шаҳарлар тез ривож топди, маҳаллий меъморлар лойиҳаси асосида гўзал ва ғаройиб ибодатхона бинолари қурилиши авж олди. Анъанавий шаҳар ва қишлоқ уйлари ёғоч ва тошдан, жамоат бинолари замонавий конструк-циялардан барпо этила бошлади. 19-а. охири ва 20-а. бошларида Молдавиянинг Россияга қўшиб олинган қисмида классицизм услуби, Руминияга карам қисмида модерн услуби устунлик қилди. 20-а. 2-ярмида қурилган бино ва ин-шоотларда миллий меъморлик анъаналаридан фойдаланилди (Кишинёвнинг Мирва Вельский кўчасидаги турар жойлар, «Интурист» меҳмонхонаси ва б.).

Тасвирий санъати. Молдавия ҳудудида мил. ав. 2—1минг йилликларга мансуб металл тақинчоклар, мил. 1минг йилликка дойр қуроллар, сопол, жез, ку-муш, олтин идиш ва буюмлар топилган. Улар заргарлик ва металлни бадиий ишлаш ривожланганидан дарак беради. 13—14а. ларда халқ амалий санъатида Византия ва мусулмон Шарқининг таъсири кучли бўлган. 14 — 17-а. ларда зардўзлик, 18—19-а. ларда гиламчилик юксалди. 19-а. дан бошлаб дунёвий тасвирий санъат, айниқса, портрет рассомлиги ривож топди, рассомлик ўқув юртлари очилди. 19-а. охири ва 20-а. бошларида ҳаётий манзаралар, турли жанрлардаги расмлар, психологик портретлар яратилди (В. Окушко, Е. Малешевская ва б.). 20-а. 2-ярмида рангтасвирчилардан М. Гамбурд, В. Руссу-Чобану, портретчилардан К. Китайка, И. Богдеско, Г. Саинчук, ҳайкалтарошлардан К. Кобизе-ва, Б. Марченко кабилар тасвирий санъат ривожига ҳисса қўшдилар. Халқ санъатида тош ўймакорлиги, гилам тўқиш, каштадўзлик, кулоллик, ёғочсозлик равнақ топди.

Мусиқаси ўзига хос миллий фольклор асосида шаклланган ва қўшни халқлар бадиий маданияти билан ҳамоҳанг ривожланган. Халқ қўшиқлари, асосан, бир овозли, оҳанглари хилма-хил. Афсонавий воқеий қўшикларда қаҳрамонлик ва озодлик ғоялари акс этган. Меҳнат, маросим, муҳаббат, ҳазил, давра қўшиклари бор. Энг кўп тарқалган халқ мусиқаси дойна деб аталади. Жок, молдовеняска деб аталган жўшқин ва ўйноқи халқ рақслари дунёга танилган. Торли чолғулардан кобза, цимбала, тилчали асбоблардан д-римба (варган), пуфлаб чалинадиган асбоблардан флу-ер ва кавал (най), чимпа, бучум кабилар бор. 19-а. да илк композиторлар (Г. Музическу, К. Микули, Э. Кауделли, Ч. Порумбеску) ижод қила бошладилар. Замонавий композиторлар орасида А. Стирча, Г. Няга, Э. Лазарев, Ч. Ткач, Е. Дога, дирижёрлардан Т. Гуртовой, Д. Ғоя, А. Самоилэ, хонандалардан Т. Чебан, Т. Алёшина, Молдавия Биешу ва б. машҳур. 1955 й. Кишинёвда Молдавия опера ва балет театри очилган, давлат филармонияси (1940) қошида симфоник оркестр, «Дойна» хор капелласи, «Жок», «Лэутарлар», «Флуераш» каби ансамбллар фаолият кўрсатади. Ўзбекистонда Т. Чебан, М. Биешу ва қатор ансамбллар гастролда бўлган.

Театр сарчашмалари халқ ўйинларидан бошланади. Колиндэ-колада деб аталган қад. халқ маросимлари, хэитул деб аталган янги йил кугловлари ва турли-туман ўйинларда театр санъати унсурлари бўлган. Ирозий (ироди) деб аталган томо-шалар, полвон, акробат (пеҳливан, соптар)ларнинг маҳоратларини намойиш этишлари ва гайдукларнинг ўзига хос театри машҳур бўлган. Ўрта асрларда сарой ва сайёр труппалари томоша кўрсатишган. 1816 й. да ёзувчи ва маърифатчи Г. Асака раҳбарлигида молдаван тилида биринчи спектакль кўрсатилган. Профессионал театрни барпо этишда В. Александри, К. Негруцци, А. Руссо, М. Когэлничану ва б. драматурглар катта хизмат қилдилар. 20-а. нинг 20-й. ларида ташкил топган драма тўгараклари асосида Балта ш. да мусиқали драма труппаси (кейинчалик драма студияси) тузилди. Шу студияни битириб чиқувчилар 1933 й. да Тирасполда ташкил этилган драма театри (ҳоз. Молдавия академик мусиқали театри)нинг ўзаги бўлди. Эндиликда Молдавияда 14 театр, шу жумладан, «Лучафэрул» театри, «Ликурич» қўғир-чоқ театри, Бэльц мусиқали драма театри, филармония, цирк ва б. ишлаб турибди. Уларда А. Лупан, Л. Корняну, Э. Буков каби маҳаллий муаллифларнинг пьесалари билан бир қаторда жаҳон мумтоз драматургиясининг асарлари ҳам саҳналаштирилган. Теат_р арбоблари орасида Д. Дариенко, Н. Массальская, Е. Уреке, К. Штирбу, И. Шкуряларни кўрсатиш мумкин. Театрлар учун кадрларни Кишинёвдаги Г. Музическу номидаги санъат ин-ти тайёрлайди. ц Кино тарихи 1927 й. дан бошланади. Ўша йили биринчи ҳужжатли фильм яратилди. 1940 й. дан Кишинёвда иш бошлаган киновакиллик пункти 1952 й. да хроника (воқеий) фильмлар ки-ностудияси (1957 й. дан «Молдовафильм»)га айлантирилди. 1955 й. да биринчи молдаван фильми — «Молдавия тароналари» (реж. А. Золотницкий) дунё юзини кўрди. Шундан кейин «Атаман Кодр» (1958), «Кузнинг сўнгги куни» (1965, реж. В. Дербенёв), «Қотилликда айбланади» (1969, реж. Б. Волчек), «Лаутари» (1971, реж. Э. Лотяну), «Ёнингда эркак бўлса» (1978, реж. В. Гажиу) ва б. яратилди. Кино актёрларидан Д. Дариенко, М. Волонтир, К. Тирцэу, С. Тома, М. Сагайдак, Г. Григориулар машҳур. Молдавияда 100 кинотеатр бор.

Ўзбекистон — М. муносабатлари. Мустақиллик йилларида ЎзР билан Молдавия ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида, Эркин савдо, Иккиёклама солиқ солишга йўл қўймаслик, Халқаро автомобиль қатнови, Молиясаноат гурухлари тузиш қоидалари, и. ч. кооперацияси, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик қоидалари тўғрисида шартномалар тузилган. Кўп томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон — М. қўшма комиссияси ишлаб турибди. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 2000 й. даги 4,2 млн. АҚШ долларидан 2001 й. да 7,7 млн. долларга етди. ЎзР да Молдавия сармояси иштирокидаги 1 корхона рўйхатга олинган.