МОЧЕВИНА-ФОРМАЛЬДЕГИД ЎҒИТЛАР

МОЧЕВИНА-ФОРМАЛЬДЕГИД ЎҒИТЛАР — секин таъсир этувчи азотли ўғитлар. Зарраларинингдиаметри 0,5 мм дан кичик бўлган оқ кукун; унча нам тортмайди, муштланиб қолмайди. Таркибида 37—40%, шу жумладан, сувда эрийдиган 4—12% азот бўлади. М.-ф. ў. азоти бошқа азотли ўғитларнинг азотидан тупроқца секин минераллашуви билан фарқ қилади, шу сабабли уларни катта дозаларда солиш мумкин. Суғорма деҳқончилик минтақаларида турли экинлар (ғўза, чой, мевали дарахтлар)га асосий ўғит тарзида қўлланилади (бир неча йил учун бир марта солинади).