МИЗДАХҚОН

МИЗДАХҚОН — Хоразмдаги йирик ўрта аср шаҳар харобаси. Хўжайли ш. дан 7—8 км ғарбда жойлашган. Антик даврга оид қишлоқ харобаси ўрнида 5—6-а. ларда бунёд этилган қаср асосида вужудга келган ва мўғуллар ҳукмронлигининг охиригача (14-а) мавжуд бўлган. Миздахқон 2 тепаликдан иборат. Улардан бири (Габр қалъа) М. нинг қад. қисми бўлиб, унинг қалин пахса девори ва аркининг қолдиқлари сақланган. Миздахқоннинг 2 тепалиги қабристонга айланган. Унинг майдонининг бир қисмида Мазлумхон Сулув макбараси (13-а. охири — 14-а. боши) жойлашган. Миздахқонни археологик жиҳатдан ўрганиш ишини 1928 й. А. Ю. Якубовский бошлаган. 1962, 1964—65 й. ларда Миздахқонда С. П. Толстое раҳбарлигида Хоразм археология этнография экспедицияси қазишмалар ўтказган. Натижада Миздахқоннинг тарихи ва Хоразмнинг ислом динигача бўлган қад. динига оид кўплаб қимматли маълумотлар олинди. 10-а. да Миздахқон обод шаҳар бўлиб, атрофида 12000 турар жой қўрғонлари жойлашган.

Миздахқон даги қабристонга зардуштийлик динига эътиқод қилган марҳумлар оссуарийларга солиб кўмилган. Оссуарийларда рангбаранг мазмундаги на-қшлар ва қад. хоразмий тилида ёзилган битиклар сақланган.

Ад.: Ягодин В. Н., Ходжайов Т. К., Некрополь древнего Миздахкана, Т., 1970.