МИЁНЧА

МИЁНЧА, патнис (форс, миён — ўрта) — 1) меҳмонлар (аёллар) томонидан тўйга дастурхон ичида, патнисда олиб бориладиган ширинлик, совға. Асосан, никоҳ ва суннат тўйларида раем бўлиб, фақат бир турдаги ширинлик (қанд, пашмак, майиз ва б.) лардан иборат бўлади. Миёнча устига кийимлик қўйилади;

2) тўйга келган меҳмонлар олдига патнисда қўйиладиган қанд-қурс, нон, қатлама, мева ва б. (Ўзбекистоннинг айрим жойларида таксимчаларда қўйиладиган майиз-парварда). Тўйларни ўтказишда янги одатлар раем бўлиши билан бу турдаги Миёнча таомилдан қолиб бормоқда (эндиликда меҳмонлар олдиндан тузаб қўйилган дастурхонга таклиф этилади).