МИЁН-РУДОН

МИЁН-РУДОН, икки сув ораси — Фарғона водийсидаги тарихий ҳудуд. Ўрта асрдаги ёзма манбаларда тилга олинган, унга Норин ва Қорадарё оралиғидаги ерлар киритилади. Илк бор Ибн Ҳавқал ва Истахрий асарларида Миён-рудон алоҳида вилоят деб келтирилган. «Бо-бурнома» асарида ушбу ҳудуд Работах ўрчини ёки Икки сув ораси деб номланган. Манбалардан унинг Ўзган, Бискенд, Секат, Еттиқишлоқ, Хайлам, Шикит каби шаҳар ва қишлоклари қайд этилган. Булардан Хайлам асосий марказий шаҳар бўлиб, ҳоз. Кетмонтепа билан таққосланади. Шикит — бу ҳоз. Арслонбоб, Бискенд — Из-боскан қишлоғи, Секат — Қўқонқишлоқ (Пахтаобод) деб тахмин этилади. Миён-рудон қадимдан деҳқончилик марказларидан ҳисобланиб, аҳоли зич жойлашган. Бу ҳудуддан Шарқий Туркистонга савдо-сотиқ ва алоқа йўли ўтган. 10-а. да ислом дини қабул қилинган. Миён-рудонда Исмоил Сомонийнннг акаси Абул Ҳасан Наср ибн Аҳмад туғилган.