МИССИОНЕРЛИК

МИССИОНЕРЛИК (миссия сўзидан) , табшир, мубашширлик — бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Миссионерлик, асосан, христианликка хос. 4-а. дан пайдо бўлган. 13—16-а. ларда христиан миссионерлиги Ҳиндистон, Хитой, Японияга кириб борди. Католик черковида Миссионерлик Испания ва Португалия империялари ташкил топгач (15—16-а. лар), фаолиятини кучайтирди. Миссионерлик Рим империясига янги ерларни ўз таъсири остига олишда катта ёрдам берди. Католик миссионерлигига раҳбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 й. да Диний тарғибот конгрегаци-ясини таъсис этди. Миссионерлик19-а. да фаоллашди, айниқса, христиан миссио-нерлари Африкада фаолиятларини кучайтирдилар ва ўз мамлакатларининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар.

ЎзРнинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни 5моддасига кўра, Ўзбекистонда ҳар қандай Миссионерлик фаолияти ман этилади.