МИС ВАН ДЕР РОЭ

МИС ВАН ДЕР РОЭ (Mis van der Rohe) Людвиг (1886.27.3, Ахен, Германия – 1969.17.8, Чикаго, АҚШ) – немис меъмори, функционализм намояндаларидан. 1919—24 й. ларда туркум экспериментал лойихалари (яхлит ойнали, кўп қаватли) билан чикди, 20-а. 2-ярмида турар жой биноларини пўлат синчда оқилона намунада яратди ва ички лойиҳасини ўзгартирди. Кейинчалик Мис ван дер роэ Р. голланд «Услуб» гуруҳи таъсирида композицион қурилмаларни қайта ишлади (Брнодаги Тугендхат уйи, 1930 ва б.). Дессаудаги «Баухауз» ижодий уюшмаси директори (1930—33). 1938 й. дан АКД1да ишлаб, Чикагодаги Иллинойс технология ин-ти меъморлик ф-тини бошкарди (1938—58). 40—50-й. ларда у«ниверсал меъморлик шакллари» ғоясини илгари сурди (Иллинойс штатидаги Фарнсуорт уйи, 1950—51 ва б.). М. в. д. Р. яратган оддий геометрик шакллар кўп каватли биноларда қўлланилди: Чикагодаги Лейк Шор Драйв (1946—50), Коммонуэлс Променад (1957) турар жоилари, Нью-Йоркдаги Сигрембилдинг биноси (1956—58), Канаданинг Торонтодаги Доминион-сентр биноси (1967) ва б. М. вд. Р. ижоди АКД1 ва Ғарбий Европа меъморлари ижодига катта таъсир этган.