МИРЗАКАЛОН ИСМОИЛИЙ

МИРЗАКАЛОН ИСМОИЛИЙ (1908.15.10, Уш — 1986.5.5, Тошкент) — ёзувчи, таржимон. Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). Урта Осиё унтининг шарқ ф-тида ўқиган (1928—30), рабфакда даре берган. Узбекистон Давлат нашриёти (1932—37), Тошкент киностудияси (1937-38), Ёзувчилар уюшмаси (1939), «Қизил Узбекистон» газ. (1948-49) ва «Шарқ юлдузи» жур. да (1949—50) ишлаган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Қатағонга учраб 1950-55 й. ларда қамалган. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида будим мудири (1955—58). «Озод инсон ҳақида қўшиқ» ҳикоялар тўплами (1948), «Кенг майдонлар» пьесаси (1949) муаллифи. «Фарғона тонг отгунча» тари-хий романи (1—2-китоб, 1958—1968)да 20-а. бошидаги оддий кишиларнинг маърифат сари интилиши тасвирланган. Роман миллий руҳи, фавқулодда бой, ширадор тили, 20-а. бошидаги халқ ҳаётининг ажойиб тасвири ва бошқа ғоявийбадиий хусусиятлари билан ажралиб туради. «Бизнинг роман» (1962), «Инсон ҳусни» (1969) ва «Одамийлик қиссаси» (1972), «Қизлар дафтари» (1980), «Узингдан кўр» (1986) асарларида ёшлар ахлоқи, оилада тотувлик ва ўзаро ҳурмат масалалари ҳақида фикр юритилган. Мирзакалон Исмоилий жаҳон адабиётининг 200 дан ортиқ намуналарини ўзбек тилига таржима қилган.