МИРЗАЕВ Сайдулла Зиёдуллаевич

МИРЗАЕВ Сайдулла Зиёдуллаевич (1930.8.8, Пахтачи тумани) — адабиёт-шунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), филол. фанлари д-ри (1973), проф. (1977). СамДУ филология ф-тини тугатган (1951). Шу ун-т ўзбек адабиёти кафедрасида ўқитувчи, доцент (1955—77), кафедра мудири (1988—99), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раиси (1973—91). Мирзаевнинг илмий фаолияти адабиётнинг халқчиллиги, ғоявийлиги, замонавийлиги, ижобий қаҳрамон, миллийлик, адабий ҳамкорлик, тил ва бадиий маҳорат, халқ оғзаки ижоди ва б. масалаларга бағишланган. Мирзаев ижодида танқидийбио-график очерк жанри ҳам салмоқли ўрин эгаллайди. Унинг Ойбек, Ҳамид Олимжон, Абдулла Қаҳҳор, Мирте мир, Яшин, Сайд Ахмад ва б. адиблар ижоди ҳақидаги танқидийбиографик очерклари бор.

Ас: Ғоя ва образ, Т., 1980; Ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихи, Т., 1993; Ўзбек романчилиги, Т., 1997; Мустақиллик давридаги ўзбек адабиёти, Т., 1999; Ҳаёт ва адабиёт, Т., 2001.