МИРЗАЧЎЛ ҚАТЛАМЛАР КОМПЛЕКСИ

МИРЗАЧЎЛ ҚАТЛАМЛАР КОМПЛЕКСИ, мамонтли комплекс — юқори тўртламчи жинслар комплексига мансуб ётқизиқлар маж-муи. Тошкент (ўрта тўртламчи) ва Сирдарё (ҳоз.) комплекслари оралиғида жойлашган. Бундан 90 минг йилча аввал ҳосил бўлган. Қуйи қисми соз тупроқ (20%) дан иборат. Мирзачўл қатламлар комплексида ўша даврга хос ҳайвон қолдиқлари учрайди. Қатламнинг қалинлиги 10 — 100 м.