МИРЗАБОЙ ТИЗМАСИ

МИРЗАБОЙ ТИЗМАСИ — Чатқол тоғлари таркибидаги (Тошкент вилояти) тизма. Катта Чимён чўққисидан 8 км жан.-ғарбда, Оқсоқотасой ҳавзасидаги Беркота ва Нуракотасойлар оралиғида жойлашган. Жан.-шаркдан шим.-ғарбга йўналган. Уз. 8 км. Энг баланд жойи 2422 м. Иккала ён бағрининг рельефи симметрик шаклда тузилган, деярли бир хил қиёфага эга. Уртача парчаланган. Сувайирғич Фемида кучли парчаланган ён бағирлар учрайди. Қуйи ва ўрта карбон даврининг метаморфик ва чўкинди жинсларидан ҳосил бўлган. Жигарранг ва оч қўнғир тупрокларда сийрак арчазорлар тарқалган. Ёзги яйлов сифатида фойдаланилади. Яйловларнинг ўртача маҳсулдорлиги гектарига 5—8 ц.