МИРОХЎР

МИРОХЎР — Ўрта Осиё хонликларида мансабдор шахс; сарой отхоналари бошлиғи. Бухоро амирлигида Мирохўр — ҳукмдорнинг энг яқин кишиларига бериладиган тўртинчи шарафли рутба. Мирохўр сарой отбоқарларига етакчилик қилишдан ташқари, амир ҳарамини эҳтиётлаш, у ерга озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳ. к. зарурий нарсалар келтириш билан ҳам машғул бўлган. Бобур, Огаҳий асарларида Мирохўрнинг ҳарбий юришларда иштирок этиб, муайян қисм ва бўлинмала^га саркардалик қилганлиги ҳақида маълумот келтирилади.