МИР

«МИР» — Ерга яқин орбита бўйлаб учиш учун мўлжалланган СССРнинг орбитал ст-яси номи; 1986 й. 20 фев. да учирилган. Максимал массаси 40 т, максимал уз. 40 м. «Мир» «Салют» орбитал ст-яси лойҳаси асосида яратилган. «Мир» янги туташтирувчи система б-н жиҳозланган. Космонавтлар учун қулайликлар яратилган. «Мир»да 55 та мақсадли тадқиқотлар ўтказилиб, ундан 29 таси халқаро ҳамкорликда бажарилган. 2001 й. 23 мартида ўз фа-олиятини тугатган.