МИНТАҚА ВАҚТИ

МИНТАҚА ВАҚТИ — вақтни ҳисоблаш системаларидан бири. Минтақа вақтига Ер юзасининг ҳар бири ўртача 15° дан қилиб меридиан йўналишидаги 24 та минтақага ажратиш асос қилиб олинган. Минтақалар тартиб сони Гринвич меридиани ўрта меридиан бўлган минтақадан бошлаб шарққа томон 0 дан 24 гача ҳисобланади. Бир минтақа доирасидаги ҳамма жойда бир вақтда соат бир хил ҳисобланади. Минтақа вақти деб шу минтақанинг ўрта меридиандаги ўртача Қуёш вақти қабул қилинган. Хўжалик ва б. амалий ишларда қийинчилик туғилмаслиги учун Минтақа вақти чегаралари қатъий меридиан бўйлаб эмас, баъзан сиёсий ва маъмурий чегаралар, дарёлар ва ҳ. к. бўйлаб ўтказилади. Минтақа вақти дастлаб 1883 й. АҚШда жорий қилинган. Ўзбекистонда эса унга 1919 й. дан амал қилинади. Мустақилликка эришгандан кейин республиканинг бутун ҳудуди бир минтақа — 4минтақа деб қабул қилинди.