МИНГЧУҚУР ҒОРИ

МИНГЧУҚУР ҒОРИ — Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги ғор. Гулбаир тоғининг шим.-ғарбий ён бағрида, 2390 м баландликда жойлашган. Юра даври оҳактошларида ҳосил бўлган. Ғорнинг оғзи жан.-шарқ томонга учбурчак шаклида очилган (эни 0,6 м, бал. 1,3 м). Ғор бир қанча йўлак ва йўлакчалардан иборат (эни 0,6—2,5 м дан 3—4,8 м гача, бал. 1—2 м дан 3—4 м гача). Ичида сув сарфи 4 л/сек ва сув т-раси 27° бўлган жилға оқади. Сувининг таркиби сульфаткальцийли. Fop ичкарисида нисбий намлик июнь ойида 98% га етади. Ғорнинг умумий уз. 86 м, майд. 130 м2, ҳажми 330 м3 дан зиёд.