МИМОЗА

МИМОЗА (Mimosa) — бурчоқдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Қўш патсимон мураккаб баргли ва майда гулли (тўпгули каллак ёки бошоқсимон) ўт, лиана, бута ва дарахтлардан иборат. Меваси юпқа пардали ёки этли дуккак. Пишганида, одатда, бўлакланиб кетади. Тропикада, асосан, Америкада, 450—500 тури бор. Кўпинча, гулзорларда «уятчанг» М. ўстирилади. Уятчан Мимоза барглари кечаси ёки унга қўл тегиши билан жуфтжуфт бўлиб юмилиб, бир оздан сўнг яна очилади (номи шундан олинган).