МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ

МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институт и (МРДИ) — тасвирий ва амалий безак санъати бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий ўкув юрти. Ин-т рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, амалий санъат усталари, дизайнер, санъатшунос ва музейшу-нослар тайёрлайди. 1954 й. Тошкент театр санъати ин-ти таркибида рассомлик санъати ф-ти очилиб, ин-т Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тига айлантирилган; 1990 й. дан Маннон Уйғур номидаги санъат ин-ти. 1997 й. да Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан Санъат ин-ти таркибидан ажралиб чиқди ва Ўзбекистон БА таркибида ҳоз. номида ташкил этилди. Ин-т таркибида 4 ф-т (тасвирий санъат, амалий санъат, санъатшунослик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш), компьютер синфи, ўқув-ижодий устахоналар, кутубхона бор. Таълим академик реалистик рангтасвир мактаби анъаналари асосида олиб борилади, бирок, талабаларнинг ижодий эркинлиги чекланмаган; ин-тда магистратура, аспирантура, илмий кенгаш фаолият кўрсатади; ўқув-услубий қўлланмалар, дарсликлар, дастурлар ва б. яратилади. 2002 — 2003 ўқув йилида 716 талаба таълим олди; 200 дан ортиқ педагоглар, шу жумладан, 9 та академик, 19 та фан д-ри ва проф., 31 та фан номзоди ва доцент ҳамда бошқа ўз касбининг усталари малакали мутахассислар тайёрлашга ҳисса қўшмоқда.

Ин-т тарихи ва анъаналари бадиий таълим усталарининг бир неча авлодлари ижодлари билан чамбарчас боғлиқ. О. Татевосян, В. Урманчи (рангтасвир), М. Саидов, В. Рифтин, Э. Калонтаров, Т. Оганесов, Г. Брим (театр ва кино рассомлиги), К. Салоҳиддинов, А. Бойматов (ҳайкалтарошлик), Л. И. Ремпель, М. В. Шостко, Ш. Тошхўжаев, Р. Тоқтош (санъат тарихи ва назарияси) ва б. ишлаган. Истеъдодли мўйқалам соҳиблари Р. Аҳмедов, Қ. Башаров, Б. Жалолов, С. Рахметов, А. Икромжонов, Л. Иброҳимов, Н. Қўзибоев ва б., ҳайкалтарош И. Жабборов ва б., амалий безак санъати усталари А. Абдураззоқов ва б. бадиий таълим ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Ин-т музейи ишлаб турибди (1997), «Мусаввир» (2002) ва «Ниҳол» (2002) газ. лари нашр этилади.

Ин-т жаҳоннинг турли мамлакатлари (MAP, Япония, Корея, Бельгия, Германия ва б.) олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади. Ин-тнинг ижодкор проф.-пед. лари (С. Абдуллаев, Р. Ризамуҳамедов, А. Маматова, А. Ли, Ж. Умарбеков, F. Бойматов, Миллий рассомлик ва дизайн институти Нуриддинов ва б.), баъзан талабалари ҳам хориждаги кўргазмаларда иштирок этади, шахсий кўргазмалари уюштирилади.

Турсунали Қўзиев.