МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР

МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР — Ўзбекистонда яшовчи муайян бир миллат вакилларининг миллий маданий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи жамоат ташкилотлари. Миллий-маданий марказлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг жамоат ташкилотлари тўғрисидаги амалдаги қонунларига ҳамда ўз низомига асосланган ҳолда фаолият кўрсатади. Миллий-маданий марказлар муайян миллатгахос бўлган миллий маданият, тил, урф-одат, анъ-ана ва таомилларни ўрганиш, сақлаб қолиш ва ривожлантиришдан манфа-атдор бўлган Ўзбекистон фуқароларини ихтиёрий равишда бирлаштиради. Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни (1999Й. 14 апр.)га асосланган ҳолда тузилади. Низоми тегишли адлия ташкилотлари (Адлия вазирлиги ёки вилоят ва шаҳар адлия идоралари) томонидан рўйхатга олинади. Ўз фаолиятини бевосита ёки жамоалардаги бўлимлари орқали Ўзбекистон Республикаси қудудида амалга оширади.

Дастлабки Миллий-маданий марказларлар корейслар, қозоқлар, яҳудийлар, арманлар томонидан республика вилоятларида 1989 й. да тузилди. Бу марказларнинг чинакам ривожланиши ва равнақ топиши Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин бошланди. Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан уларнинг самарали фаолият курсатиши учун кенг имкониятлар яратилди. Натижада Миллий-маданий марказлар сони йил сайин ортиб борди. Агар 1992 й. 10 та Миллий-маданий марказлар иш олиб борган бўлса, 1995 й. да уларнинг сони 72 тага, 2003 й. га келиб эса 135 тага етди. Улар республика маданий марказлари, вилоят, шаҳар, туман маданий марказларидан иборат (рўйхатга қ.).

Ўзбекистон Республикасида яшовчи турли миллат вакилларини республика ижтимоий, маънавиймаърифий ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш Миллий-маданий марказлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Шунингдек, хорижий мамлакатлардаги турдош ташкилотлар ҳамда тарихий ватанлари билан дўстлик, ҳамкорлик, маданий-маърифий алоқалар ўрнатиш ва ҳамдўстлик алоқаларини ривожлантириш, Республика байналмилал маданият маркази, манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда мамлакатимизда фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва миллатлараро тотувликни му-стаҳкамлашга кўмаклашиш марказнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади. Низомда белгиланган мақсад ва вази-фаларга эришишда марказлар куйидаги фаолият турларини амалга оширади: мусика ва театр студияларини, она тили, тарих, ёзув, адабиёт, халқ оғзаки ижоди, театр ва рассомчилик санъ-ати, миллий урф-одатлар ва ҳунармандчилик, миллий спорт ва ўйинлар турларини ўрганиш бўйича ўқув гуруҳлари ва якшанба мактабларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ тузади; миллий маданият, миллий тил; миллий санъат турлари ва миллий урф-одатларни ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадларида семинарлар, конферен-циялар, давра суҳбатлари, фестиваллар ва учрашувларни; хор ва бадиий жамоаларни ташкил этади. Миллий-маданий марказлар фаолиятини Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 й. 13 янв. қарори билан ташкил этилган Республика байналмилал маданият маркази мувофиклаштиради.